Тест режимида

Хабарлар

Триатлон чемпионати сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 22 май куни Тошкентда "Uzexpocenter" ва "Intercontinental" кўргазмалар мажмуасининг ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Шу сабабли, 22 май куни соат 06:00 дан 13:00 гача қадар бир неча йўналишлардаги йўл қисмлари ёпилади:

• Кичик халқа автомобиль йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: Минор масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача.

• Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача.

Тирбандликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.