Тунги хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Спарк" автомобили тўхтатилиб текширилганда
2021 йил 23 август куни соат 02:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, салонда кетаётган йўловчининг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш қуритилган ўсимлик моддаси топилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқишлик учун аниқланган модда ҳамда фуқаро, 1994 йилда туғилган С.Ш. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.