Учтепа туманида тўхтатилган "Lacetti" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 7 август куни соат 09:50 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Искандаров ва Б.Шавкатовлар томонидан ТХАЙ кўчаси бўйлаб “Ўрикзор савдо комплекси” қаршисида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган А.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 16 июнь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.