Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари аттестациядан ўтказилмоқда
2020 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, генерал-майор Икрамов Азиз Исраилович раислигида ИИВ Махсус аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 25 сентябрдаги “Ички ишлар органлари ходимларини аттестациядан ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сонли буйруғи ва ИИВнинг 2019 йил 6 декабрдаги 235-сонли Фармойиши талаблари асосида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ лар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бошланди.
Аттестация якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати