Қурбон ҳайитини ўтказиш вақтида берилган тавсияларга, ўрнатилган тартиб ва қоидаларга амал қилайлик
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди. Коронавирус сабаб айни кунлардаги вазият инобатга олиниб, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириш тавсия этилди.
Қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этиш буюрилди.
Барча юртдошларимиздан Қурбон ҳайитини ўтказиш вақтида берилган тавсияларга, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя этишларини, йўлларда ҳаракатланганда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.
Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати