Тест режимида

Хабарлар

Урганч шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган замонавий ер ости автомобиль йўли фойдаланишга топширилди

Мазкур туннелнинг узунлиги 500 метр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб, лойиҳа бўйича соатига 3200 та автомобилни ўтказиш имкониятига эга.

Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари шаҳардаги энг тирбанд йўллардан бўлиб, ал-Хоразмий кўчасида суткада ўртача 18 минг, Ислом Каримов кўчасида 14 минг дона транспорт воситалари ҳаракатланади. Ер ости йўли қурилиши натижасида ушбу чорраҳадаги тирбандлик бартараф этилди, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.