Ҳурматли ҳайдовчилар! Бу қизиқ!
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан бугунги кунга келиб жами 5 дона “АвтоКом” русумидаги тезлик ўлчаш мосламалари мавжуд бўлиб, ушбу мосламалар орқали доимий равишда вилоятдаги автомобиль йўлларида ЙПХ инспекторлари томонидан хизмат олиб борилмоқда. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини тарғибот ва ташвиқот қилиш мақсадида автомобиль йўлларига, фуқаролар кўплаб тўпланадиган жойларга 29 та панно ва баннерлар, 44 та «Ласетти» русумли ЙПХ хизмат автомобиллари ҳамда 8 та фоторадар комплекси макетлари ўрнатилди. Панноларда тезликни оширмаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланиш, хавфли бурилишлар ҳақида маълумот берувчи, телефондан фойдаланиб транспорт воситасини бошқармаслик, ҳайдовчига оиласи кутаётганлигини эслатувчи, тезликни оширмасликка ва фарзандларни асрашга чақирувчи мавзулар акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати