Ҳурматли фуқаролар!
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани, шунингдек, пойтахтга кириб-чиқишнинг чекланиши муносабати билан 24 мартдан бошлаб Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) қилаётган фуқароларнинг иш жойларига келиши ва кетишини таъминлаш, улар меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотларнинг буюртмасига биноан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автокорхоналар томонидан ШАРТНОМА асосида амалга оширилади.
Корхона ва ташкилотлар мутасаддилари буюртма асосида автобуслар ажратиш масаласида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 71 233 51 47 ва 71 244 18 63 телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати