Тест режимида

Хабарлар

Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига риоя этинг!

Республика махсус комиссиясининг 16-сонли йиғилиш баёнига асосан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан, мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланди.

Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилган. Юқоридаги баён талабларига асосан, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан рейд тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда. Афсуски ушбу рейд тадбирларида, ҳукуматимиз  томонидан белгилаб қўйилган карантин қоидаларига бўйсунмайдиган велосипед ҳайдовчилари аниқланмоқда ва уларга тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига амал қилиш аввало ўзингизнинг соғлигингиз учун муҳим эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати