Ҳушёрлик давом этмоқда, яна бир шубҳали, ўткир ҳидли модда холислар иштирокида олинди
2022 йилнинг 17 июнь куни соат 02:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари катта сержант Д.Пайзиев, сержант Ж.Турабоев, ва кинология хизмати ходими сафдор А.Абдуахатовлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, "Кобалт" русумли, автомобиль тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1984 йилда туғилган, Наманган вилояти, Косонсой туманида яшовчи А. Қ. нинг чап қўли кафтидан, зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холис гувоҳлар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А. Қ. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.