Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Бугун, 23 март куни Қирғиз Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-майори Ниязбеков Улан Омоканович ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Бобожонов Пўлат Раззақович ИИВ ЙҲХББ биносига ташриф буюришди.
Ташриф давомида бинода хизмат олиб борувчи ходимлар фаолияти, яратилган имконият ва шароитлар билан танишдилар.
Меҳмонлар бинодаги илмий-тадқиқот ўқув ҳамда мультимедиа марказларини ҳам кўздан кечиришди.
ДЙҲХХ соҳасидаги ҳар бир хизмат, бўлим ва бўлинмаларга оид материал ҳамда махсус мосламалар билан жиҳозланган хоналарда бўлиб, ходимлар томонидан фаолият давомида қўлланиладиган барча техника воситалари билан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати