Ҳурматли ҳайдовчилар!
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 март кунидан 20 апрелга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишига фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида рухсат берилиши ҳақидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, бугундан бошлаб ушбу қарорни бузаётган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) биноан, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (фуқароларга) ва ўттиз бараваридан эллик бараваригача (мансабдор шахсларга) миқдорда жарима солиниши мумкин.
Махсус рухсатномани (стикерни) қалбакилаштириш учун жиноий жавобгарлик белгиланган!
Барчани қонунга амал қилишга чақирамиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати