Тест режимида

Хабарлар

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Ҳаво ҳарорати ўзгариб ёмонлашганлиги сабабли барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда:

- олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофани сақлашни;

- тезликни меъёрида сақлаб ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни;

- хавфли манёврлар бажармасликни;

- йўл белгилари ва чизиқларига, пиёдалар ўтиш жойларига аҳамиятли бўлиб, куннинг қоронғу вақтида йўлнинг кўриниши чекланган ҳамда хавфли бурилиш қисмларида эҳтиёткор бўлишни сўраймиз.

Диққат! Пиёдалардан ҳам эътиборли бўлишларини, транспорт воситаси йўқлигига ишонч хосил қилиб, белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтишларини сўраб қоламиз.

Ўзингизни асранг.