UZ: Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди?
Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими жорий этилди. Аҳоли эса хавфни яхши англаган ҳолда унга амал қилишни фуқаролик бурчи деб билди.
Ухань шаҳри мисолида шуни айтиш мумкинки, коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг энг тўғри усули - бу гигиена ва карантин қоидаларига риоя этиш, касалланганларни изоляция қилиш ва профилактик чораларини кўриш. «Ижтимоий масофа сақлаш» амалиётини қўллаб, уйда қолиш орқали Сиз касаллик тарқалиш занжирини узишингиз, демакки кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишингиз мумкин.
Ушбу видеоролик юқорида санаб ўтилган чораларнинг нечоғли муҳим эканини жамоатчиликка яна бир бор эслатиш учун ўзбек тилига ўгирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати