Тест режимида

Хабарлар

"Uzavtomotobelgi" давлат унитар корхонаси фаолияти ўрганилди

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти ва масъул ходимлар "Uzavtomotobelgi" давлат унитар корхонасига ташриф буюриб, давлат рақам белгиларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди.

Давлат рақам белгиларини ишлаб чиқаришда ишлатилаётган материалларнинг сифат даражаси текширилди.

Шунингдек, корхона фаолиятида мавжуд айрим муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича ЙҲХХ бошлиғи полковник Ш.Ибрагимов томонидан тегишли топшириқлар берилди.