Узун туманида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб текширилган фуқаро қидирувда бўлиб чиқди
2021 йил 18 декабрь куни Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Н.Рамазонов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Абдиев томонидан тўхтатилган фуқаро Б.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.К. туман ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.