V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими вақтида пойтахтимизнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтимизнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади:
— Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
— Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
— Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
—Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
— Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
— Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
— Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.