Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида автомобиль йўлининг чўккан қисми таъмирланмоқда

А-373 "Тошкент-Ўш" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, "Тошкент-водий" йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкканлиги сабабли ушбу масофада иккита ҳаракатланиш бўлаги ёпилган ҳолда таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Улардан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.