Вазиятдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаронинг ёлғони осонгина фош бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Сардоба сув тошқини натижасида аҳолининг йўқолган ҳужжатларини тегишли идоралар томонидан тиклаб берилиши ёки яроқсиз ҳолга келганларини ўрнига янгисини расмийлаштириб берилиши юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Жумладан, бугунги кунгача 580 нафар фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 51 нафар транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари тиклаб, янгилаб берилди.
Лекин, ҳукуматимиз томонидан берилган ушбу имтиёзларни суистеъмол қилиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида айрим фуқароларимиз Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, сув тошқинида зарар кўрмаган бўлсада, шу мазмунда ариза билан мурожаат қилиб, ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномаларини янгилаб олишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 12 июнь куни бўлимга мурожаат қилган, Сирдарё вилояти Мирзобод тумани Мирзачўл МФЙ да яшовчи 1979 й.т. Б.А.нинг сув тошқинида йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янгисини олиш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилганда, фуқаро Б.А. Оқолтин тумани Маъмурий ишлар бўйича судининг 2018 йил 19 март кунидаги қарорига асосан транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ой муддатга маҳрум этилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати