Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрелдаги 140-сонли қарорига биноан, Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгариш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрелдаги 140-сонли қарорига биноан, Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгариш киритилди. Унга кўра, эндиликда, Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.