Тест режимида

Хабарлар

Вазн параметрлари текширувдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2011 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 342-сонли ҳамда 28.05.2020 йилдаги "Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 337-сонли қарорларига мувофиқ, катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида вазн ва ҳажм параметрларини самарали назорат қилишни ташкил этиш орқали автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг таъмирлараро муддатларигача бузилишининг олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўлининг Бухоро тумани Работипоён аҳоли пунктидан ўтувчи 274-километрида кўчма тарози ўрнатилиб, юк транспорт воситаларининг вазн параметрлари белгиланган меъёрларга мослиги текширувдан ўтказилмоқда.