Велосипед ҳайдовчиси учун ҳам қоидалар мавжуд
Велосипед ҳайдовчилари учун ҳам амалдаги йўл ҳаракати қоидаларида етарлича талаб ва мажбуриятлар белгиланган. Лекин, кўпчилик фуқаролар қоидалар фақатгина автомобиль ҳайдовчиси учун, велосипед ҳайдовчиси учун қоида йўқ деб ҳисоблашади. Албатта бу нотўғри. Шундай деб ҳисобланганлик учун велосипед ҳайдовчиларининг хатоси фалокат билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари йўлларда велосипед ҳайдовчиларини тўхтатиб, уларнинг саломатлиги, содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида сутканинг қоронғу вақтида кўриниши учун велосипедларига ялтироқ белгилар ёпиштириб чиқишмоқда. Шунингдек, велосипед ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидалари бўйича мажбуриятларини яна бир бор эслатиб, оқ йўл тилашмоқда.