Тест режимида

Хабарлар

“Диққат пиёда!”

 

     Мазкур тадбир давомида 1624 нафар фуқарога нисбатан чоралар кўрилди.

Статистик маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасининг иккитадан бири пиёдалар иштирокида содир бўлмоқда. Жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари ўтказилаётган “Диққат, пиёда!” тадбирида Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспекторлари ўтказилаётган ушбу профилактик тадбир давомида вилоят ҳудудида транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган бозор, корхона ва ташкилотлар атрофидаги пиёдалар ўтиш жойларига бириктирилди. Улар томонидан ҳаракат хафвсизлигини таъминлаш билан бир қаторда қоидабузарлик содир этган пиёдаларга тегишли тартибда чоралар кўрилди. Ҳозирги кунга келиб Тошкент вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси талаблари бўйича пиёдаларга 1624 та маъмурий баённомалар расмилаштирилди. Баённомалар тегишли тартибда фуқороларнинг яшаш ҳудудидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди.

Шу каби профилактик тадбирлар Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.

 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот химати