Тест режимида

Хабарлар

ВОДИЙНИНГ ЯНА БИР ВИЛОЯТИ ФАРҒОНАДА ҲАМ 5 НАФАР БЕМОР БУТКУЛ ТУЗАЛДИ

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 274 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Манба: @ssvuz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати