Хавфли манёврлар билан ҳаракатланиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида "Nexia" русумли, 30 Х332РА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган турли, хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган манёврлар билан ҳаракатланган ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси 2-қисми тартибида баённома тузилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.