Тест режимида

Хабарлар

Яккасаройда тўхтатилган "Captiva"нинг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Бугун, 2022 йил 21 январь куни соат 05:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели ва Муқумий кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходимлари А.Раҳматов ва Ш.Эшболтаев томонидан "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган А.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми "а" бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланиб қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро А.М. туман ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.