Тест режимида

Хабарлар

Яна бир қидирувдаги шахс Каттақўрғон шаҳрида ушланди

Бугун, 2022 йил 6 июль куни соат 10:00 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, А.Навоий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Абдуллаев томонидан, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган пиёда, 1986 йилда туғилган А.М. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.М. Каттақўрғон шаҳар ИИБга топширилган.