Янгиликлардан бири, маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чораси киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ЙПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.