Янгийўл туманида кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетилаётган автомобиль тўхтатилди
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 16:40 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, А.Ортиқов кўчасида Тошкент вилояти Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ҳамда ЙПХ ходимлари ҳамкорлигидаги текширув давомида ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 24 дона "9D" номли, 168 дона "Волк" номли, 8640 дона "Солевой разбойник" номли ва 138 дона "Золотой песок" номли, жами 8 970 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ва аниқланган воситалар Божхона бошқармасига топширилган.