ЙҲҚ янги таҳрир
Велосипед – камида иккита ғилдиракка эга бўлган ва одатда миниб олган шахс(лар)нинг мускул кучи билан, хусусан, тепкилар ёки дастаклар ёрдамида ҳаракатлантириладиган транспорт воситаси (ногиронлиги бўлган шахслар кажавасидан ташқари). Велосипед номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан, тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган двигателга эга бўлиши мумкин;
Велосипедчи – велосипедни бошқарадиган шахс;
Велосипед йўлкаси – алоҳида йўл ёки конструктив жиҳатдан қатнов қисми ва тротуардан ажратилган йўлнинг таркибий қисми бўлиб, тегишли йўл белгиси билан белгиланади;
Велосипедчилар учун тасма – йўлнинг бошқа қисмларидан йўл чизиғи билан ажратилган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган йўл қисми бўлиб, у фақат велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган.