ЙҲХБга келган фуқаро муқаддам жиноят содир қилганликда айбланаётганлиги ва ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлди
2021 йил 17 декабрь куни фуқаро Э.С. қоидабузарлиги бўйича жаримасига эътироз билдириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилганлиги сабабли, унинг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда, мазкур фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 166-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилиб ўтилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ш.Шомирзаев ва А.Хамроқуловлар томонидан ушланиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган ва фуқаро Э.С. Чирчиқ шаҳар ИИБга топширилган.