ЙҲХХ раҳбари Андижонда ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари, полковник Шерзод Ибрагимов Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ташриф давомида Олтинкўл туманидаги Бахт айланма автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб чиқилди. Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш оқими ортиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни камайтириш мақсадида, Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида тартибга солинган чорраҳага ўтказиш ишлари бўйича таклифий лойиҳа муҳокама қилинди. Шунингдек, Андижон шаҳридаги 57 та чорраҳада "Telecom Soft" компанияси томонидан ўрнатилган янги ақлли светофорларнинг ишлаш тартиби ва уларнинг афзалликлари ҳақида мутахассислар батафсил маълумот беришди.
Шунингдек, Шерзод Ибрагимов қуйидаги объектларда олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди:
- Андижон шаҳридаги А.Темур кўчасида пиёдалар ҳаракатини чеклаш учун ўрнатилаётган темир панжаралар;
- “Яшил йўлак” лойиҳаси асосида А.Темур кўчасида амалга оширилган ишлар;
- Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва олдинга қўйилган режалар;
- “Multi Business Company” МЧЖ томонидан ташкил этилган йўл элементларининг кўргазмали тақдимоти;
- А-373 халқаро автомобиль йўлининг Хўжаобод тумани орқали ўтган 346-километрида қоидабузарликларни аниқловчи махсус ускуналар билан жиҳозланган автобус фаолияти;
- Булоқбоши тумани марказида йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ЙҲХХ раҳбари ўз таклифларини берди.
Бу ўрганиш ишлари вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни самарали ташкил этишга хизмат қилади.