ЙҲХХда китоб ярмаркаси ташкил этилди
"Маънавият ойлиги" доирасида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди
Тадбир доирасида ходимлар учун турли мавзулардаги бадиий, маърифий ва ҳуқуқий адабиётлар тақдим этилди.
Китоб ярмаркаси ходимлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг дунёқараши ва маънавий савиясини оширишга хизмат қилади.