Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида "Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади" шиори остидаги тарғибот ҳамда ташвиқот ишларининг навбатдагиси Янгиҳаёт туманидаги 354-сонли ва Учтепа туманида жойлашган 178-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ҳамда Чилонзор туманида жойлашган 202-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.
Тадбир давомида ЙПХ ходимлари томонидан болаларга йўлларда ҳаракатланиш борасида айнан пиёдалар амал қилиши лозим бўлган тартиб ва талаблар кўргазмали материаллардан фойдаланган ҳолда батафсил тушунтирилди.