Йўл назоратчиларига бириктирилган махсус автомобиллар кўрикдан ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул раҳбарлари томонидан шахсий таркиб ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган махсус транспорт воситалари кўрикдан ўтказилди.
Кўрик давомида транспорт воситаларининг техник созлигига, ёритиш чироқларининг белгиланган тартибда ишлашига, ички ва ташқи кўриниши тозалигига, шунингдек, қоидаларда белгиланган тартибда жиҳозланганлигига эътибор қаратилди.
Кўрик якунидаги йўриқнома жараёнида ҳайдовчи ходимлар йўлларда белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари, тезкор ва шошилинч вазиятларда махсус маёқчалар ва товушли ишоралардан фойдаланиш меъёрларига риоя этишлари лозимлиги таъкидланиб ўтилди.