Тест режимида

Хабарлар

Йўл - ўйин майдони эмас!

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига ҳалақит берганлиги акс этган видео ўрганилди ва ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарликлари юзасидан тегишли тартибда баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл - ўйин майдони эмаслигини унутманг!