Йўл — ўйин майдони эмас!
Ижтимоий тармоқда "Damas" русумли, 01863KGA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўлда турли хавфли вазиятларни юзага келтириб, атрофдаги бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатига ҳалақит берганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидабузар ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Х.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.