"Йўл посбонлари" тартиб ва интизомни сақлашда кўмаклашадилар
Қашқадарё вилояти йўлларида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва улар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларига чек қўйиш мақсадида 127 нафар "Йўл посбонлари"нинг фаолияти йўлга қўйилмоқда. "Йўл посбонлари" иштирокида учрашув ўтказилиб, уларга махсус гувоҳнома, нур қайтаргичли камзул ва жиҳозлар топширилди.
Ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда тартибга солувчиларнинг ишоралари ва кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилишларини сўраймиз.