Йўлларда ЙПХ ходимлари сергак...
2022 йил 25 ноябрь куни "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи И.И. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, Республикамиз ҳудудига айланма йўллар билан олиб кирилган 10.000 дона "Цефтриаксон" номли дори воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва дори воситалари Наманган вилояти божхона бошқармасига топширилган.