Тест режимида

Хабарлар

Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи ўта масъулиятли бўлиши зарур

Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари Урганч шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятда фаолият олиб борувчи, автобусда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб, йўлларда қоидаларга қатъий риоя этиш, ўзаро маданият билан ҳаракатланиш ҳамда транспорт воситасининг техник созлигига доимо эътиборли бўлиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.