Тест режимида

Хабарлар

Йўловчининг ёнидан "скотч"га ўралган гиёҳвандликка ўхшаш модда топилди

2022 йил 5 февраль куни соат 21:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими И.Джуманазаров томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1970 йилда туғилган Ш.Х.нинг ёнидан, "скотч"га ўралган, сариқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Х. ва аниқланган модда Тошкент вилояти, божхона бошқармасига топширилган.