Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Чирчиқ шаҳрида тунги вақтда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Б.Иноятов томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Т.Д.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Т.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қидирувдаги шахс Чирчиқ шаҳар ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...