Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган яна бир шахс аниқланди

2023 йил 12 февраль куни соат 17:40 ларда Сергели туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Т.Рўзибоев ва Ж.Рўзиевлар томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган И.Э.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. Сергели тумани ИИО ФМБга топширилган.