Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходими тўхтатган "Toyota Land Cruiser" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Бугун, 2021 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ж.Абдулфайзиев хизмати давомида Юнусобод тумани, Алишер Навоий кўчасида "Toyota Land Cruiser" русумли автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган А.Х.нинг маълумотларини планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширган вақтда, мазкур фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 2021 йил 8 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро А.Х. туман ИИО ФМБга топширилган.