Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган "Чорсу" жарима майдончаси рўпарасида ЙПХ ходими Э.Ходжиахмедов томонидан "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль бўйича қарздорлик бор ёки йўқлигини текшириш мақсадида тўхтатганлигини маълум қилган.

Ҳайдовчи фақат қарздорлик бўйича эмас, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларини текшириши ҳам мақсадга мувофиқлигини ходимга тушунтирган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.