Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 360 та "iPhone 16 Pro Max" телефонлари аниқланди

Бугун, 2025 йил 11 апрель куни соат 05:30 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида жами 360 та "Iphone 16 Pro Max" телефон қурилмалари олиб кетилаётганлиги, ушбу қурилмаларга оид тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурилмалар ҳамда фуқаро А.М. Наманган вилояти ИЖҚК Департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига суриштирув ишларини давом эттиришлик учун топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...