ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида...
2022 йил 12 ноябрь куни "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи А.О. бошқарувидаги "Labo" русумли автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 480 дона "Лефлоксин" номли дори воситалари ҳамда 240 дона сут маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Поп тумани ДСИга топширилган.