Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан "Isuzu" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 13:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида ходимлар томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет мамлакатда ишлаб чиқарилган 108 дона "Smart" номли телевизорлар олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1998 йилда туғилган фуқаро Ю.А. ва аниқланган телевизорлар Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимларига топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...