Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида...

2022 йил 21 ноябрь куни "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 тоннага яқин рангли металл (мис ва алюминий) олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва рангли металл Поп тумани ИИБга топширилган.