ЙПХ ходимлари томонидан ноқонуний тарзда тамаки маҳсулотларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди
2024 йил 27 февраль куни соат 11:40 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Э.И. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 4890 қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва тамаки маҳсулотлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига топширилган.